Милиция Бишкекдаги хостелда хорижликларга ҳужум қилган уч нафар гумондорни қўлга олди

Фото: МВД Кыргызстана

Бишкекдаги хостелда хорижликларга ҳужум қилишда гумон қилинган 18 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар бўлиб, улар вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

ИИВ хабарига кўра, 13 май куни соат 02:00 да қўлга олинганлар “Восток-5” микрорайонида бир гуруҳ хорижлик талабаларни учратган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, талабалар хостелга қочиб кетган, бир гуруҳ йигитлар эса уларнинг ортидан хостелга борган, “у ерда яшовчи чет эл фуқароларига нисбатан куч ишлатиб, очиқчасига пул ва ашёларни олиб қўйишган”.  Шундан сўнг, қўлга олинганлар ётоқхонада яшовчиларнинг ҳимоясини кўргач, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ушбу ҳолат юзасидан “Босқинчилик” моддаси бўйича иш очилган. Милиция терговни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги 13 май куни қўлга олинганлар хостелда яшовчиларнинг қаршилигига учрагач, ўзлари билан бирга келган шахсни ташлаб кетишгани ҳақида хабар берган эди. Департаментнинг фикрича, айнан 18 майга ўтар кечаси содир бўлган “маҳаллий тартибсизликлар”га хостел ҳовлисида бир неча эркакнинг йигитни калтаклаши акс этган видео сабабчи бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.