Миллий мажлисни тарқатиб юбориш: Макроннинг хавфли қадами ёки узоқни кўзлаган стратегияси

Макрон заявил, что у Франции есть «полезная информация» об организации теракта в «Крокус Сити Холле»
Источник: vpk.name

Эмманюэль Макрон ўз партиясининг Европа Парламентига ўтган сайловлардаги мағлубиятидан сўнг Миллий мажлисни тарқатиб юбориш ҳақидаги қарори Франциядагина эмас, балки бошқа жойларда ҳам «тарихий» ва «тамоман кутилмаган» деб аталмоқда. Таҳлилчилар франциялик етакчининг қандай тактика билан йўл тутаётганини тушунишга ҳаракат қилмоқда.

София Хаценкова, Euronews мухбири: «Эмманюэль Макроннинг якшанба куни Миллий мажлисни, яъни парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юбориш ҳақидаги қарори Францияда ва умуман Европа Иттифоқида ҳайрат уйғотди. Макрон учун бу жуда хавфли қадам эди».

Эслатиб ўтамиз, унинг партияси 2022 йилги сўнгги сайловларда парламентдаги кўпчиликни йўқотган эди. Шунинг учун 30 июнь ва 7 июль кунларига белгиланган навбатдаги сайловлар президент учун янада катта йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, якшанбага ўтган Европа Иттифоқига сайловларда ғолибликка эришган ультра ўнгпараст «Миллий бирлашма» партияси етакчиси Жордан Бардела Франциянинг янги бош вазири бўлиши мумкин.

Натижада «биргаликда мавжудлик даври» бошланиши мумкин (давлат ва ҳукумат раҳбарлари турли сиёсий бирлашмаларни тақдим қилади).

Баъзи таҳлилчиларнинг фикрича, Макрон анъанавий ўнгпараст «Республикачилар» (LR) партиясини ўз либерал коалициясига қўшилишга ундаш мақсадида шундай қадамга борган.

Бошқалар Макрон макиавел тактикасини қўллаётган, деб ҳисоблайди: президент балки ультра ўнгпарастлар ҳокимиятга келгач, 2027 йилги президентлик сайловларидан олдин оммавий норозиликка дуч келишларини умид қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Макрон бу сайловларни французларга муҳим масала сифатида тақдим этди: «Сизлар ҳақиқатданам мамлакатни ультра ўнгпараст ҳукумат бошқаришини истайсизларми?»

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.