АҚШнинг Флорида штатида “Милтон” довули туфайли 5,5 млн аҳоли эвакуация қилишга чақирилди
АҚШнинг Флорида штати губернатори Рон Десантис штатга яқинлашиб келаётган “Милтон” довули туфайли аҳолини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди.
Мажбурий ёки тавсиявий эвакуация ҳақидаги билдиришномалар 5,5 миллиондан ортиқ одамга юборилган. Таъкидланишича, бу Флорида тарихидаги энг йирик эвакуациядир.
“Агар кетмоқчи бўлсангиз, ҳозироқ кетинг”, — деди губернатор матбуот анжуманида. Шунингдек, у АҚШ президенти Жо Байден штат маъмурлари томонидан яқинлашиб келаётган довулга тайёргарлик билан боғлиқ барча таклифларни маъқуллаганини айтди. Довул оқибатлари билан ишлашга АҚШ Миллий гвардиясининг 8 мингга яқин аъзоси жалб этилади.
“Милтон” Мексика кўрфазида 2005 йилдан буён кузатилган энг йирик довулдир. У 9 октябрь куни Тампа кўрфазига ёпирилиши кутилмоқда, у ерда 3,3 миллион аҳоли яшайди.
Шарҳлар