Флоридада “Милтон” довули туфайли 1 млн аҳоли чироқсиз қолди
Американинг Флорида штатида “Милтон” довули туфайли бир миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда PowerOutage мониторинг ресурси маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Айни вақтда электр таъминоти узилиши билан боғлиқ ҳолат 1,12 миллион истеъмолчида кузатилмоқда.
“Милтон” довули Флоридага 10 октябрь куни етиб борди. Табиий офат штатнинг ғарбий соҳилларидан кириб борди. Шамол тезлиги соатига 205 км.ни ташкил қилди, бу беш балли шкалада учинчи категорияга мос келади.
Улашиш:
Шарҳлар