Беларусда терроризмда гумонланиб икки нафар Тожикистон фуқароси қўлга олинди
Беларусь пойтахти Минскда полициячилар ва Тезкор жавоб кўрсатиш махсус отряди ходимлари томонидан икки нафар Тожикистон фуқароси ўз ватанида теракт тайёрлашда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “ТАСС” Беларусь ИИВ вакили Наталья Сахарчукка таяниб хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганлар Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига топширилган ва аллақачон республикага юборилган.
Сахарчук таъкидлашича, қўлга олинган шахслар 23 ёшдаги икки нафар эркак кишидир. “Терактларни тайёрлашда гумонланувчиларнинг қўлга олиниши чет эллик ҳамкасбларимиз билан яқиндан ва тезкор ҳамкорлик қилишимизга ёрқин мисол ҳисобланади”, — деди у бошқа тафсилотларни келтирмасдан.
Улашиш:
Шарҳлар