Мир карталари келгусида Эронда ҳам қабул қилинади
“Известия” газетаси Эроннинг Россиядаги элчихонаси савдо атташеси Раҳими Моҳсенга таяниб ёзишича, Ислом Республикаси “Мир” пластик банк карталарини қабул қилиш бўйича “пилот лойиҳа”ни ишга туширишга тайёрланмоқда.
Моҳсеннинг аниқлик киритишича, янги тизимни жорий этиш вақт талаб этади. Мутахассисларнинг «Известия»га айтишича, Россия карталарига хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш уч ойдан олти ойгача давом этиши мумкин ва пилот лойиҳа «ёзнинг охири – кузнинг бошида бошланиши мумкин».
Россиянинг МИР карталари Ўзбекистонда тўлиқ ишламаслиги ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар