Путин Мишустинни Россия ҳукумати раиси этиб тасдиқлади

Foto: Rossiya prezidenti matbuot xizmati

Россия президенти Владимир Путин Михаил Мишустинни ҳукумат раиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Ҳуқуқий ахборот порталига жойланган ҳужжат президент томонидан таклиф этилган Мишустин номзоди Давлат думасида тасдиқланганидан кейин бир неча соат ўтиб имзоланган.

Михаил Мишустин номзодини ёқлаб бешта парламент фраксиясининг тўрттаси овоз берди — РФКП депутатлари бетараф қолди. Ҳеч ким қарши чиқмади. Унинг бош вазир сифатида янги муддатга тайинланиши ҳақидаги президент фармони имзоланган кунидан кучга киради. Кўпи билан бир ҳафта ичида бош вазир президентга ҳукуматнинг янги таркибини таништириши керак.

Михаил Мишустин 2020 йил январида аввалги бош вазир Дмитрий Медведев истеъфога чиққач, Путиннинг таклифи билан ушбу лавозимга тайинланган эди. Унгача у Федерал солиқ хизматига раҳбарлик қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.