Путин Михаил Мишустинни бош вазир этиб тайинлашни таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин бош вазир лавозими учун Давлат думасига Михаил Мишустин номзодини киритди. Бу ҳақда Давлат думаси спикери Вячеслав Володин маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Давлат думаси бугун, 10 май куни бош вазирликка номзодни муҳокама қилади.
7 май куни Владимир Путиннинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Қонунга мувофиқ, инаугурация куни Михаил Мишустин раҳбарлигидаги ҳукумат ўз ваколатларини топширди. Инаугурациядан кейин кўпи билан икки ҳафта ичида президент Думага тасдиқлаш учун бош вазир номзодини киритиши керак эди. Бир ҳафтадан ортиқ бўлмаган муддатда бош вазир президентга ҳукуматнинг янги таркибини таклиф қилиши керак.
Мишустин 2020 йил январида аввалги бош вазир Дмитрий Медведевнинг истеъфоси туфайли, Путиннинг таклифи билан бош вазир этиб тайинланган эди.
Шарҳлар