Молдова парламентининг депутати арилар чақиши натижасида вафот этди
Молдова парламенти депутати, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича комиссия раиси ўринбосари Юрий Пасат ари чақиши оқибатида анафилактик шокдан вафот этди.
Бу ҳақда ҳукмрон “Ҳаракат ва бирдамлик” партиясининг Facebook-саҳифасида сўз боради.
Сиёсий куч матбуот хизмати сиёсатчи меҳнаткаш ва ўз ишига фидойи бўлганини таъкидлади. Партия, шунингдек, Пасатнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“Биз ҳамкасбимиз, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўйича комиссия раиси ўринбосари, депутат Юрий Пасатнинг вафот этганини катта қайғу билан эълон қиламиз. Унинг ўлими бугун эрталаб ари чақиши натижасида келиб чиққан анафилактик шок туфайли содир бўлди”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар