Молдова президенти Майя Санду 2024 йилда иккинчи муддатга қайта сайланиш ниятида

Молдова президенти Майя Санду 2024-йилда бўлиб ўтадиган сайловларда иккинчи муддатга қайта сайланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у Bloomberg агентлигига берган интервюсида гапириб ўтган.

«Нашрнинг ёзишича, Санду Европа интеграцияси миссиясини амалга оширишни давом эттириш мақсадида 2024-йилда қайта сайланишга ҳозирлик кўрмоқда».

Бундан ташқари, Санду 2024 йилда Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласи бўйича миллий референдум ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқчилигини қўшимча қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.