Молдовада социалистлар хориждаги сайловларни тан олишмади, улар Стояноглони ғолиб деб ҳисоблашмоқда
Россияпараст Социалистлар партияси Молдовадаги президентлик сайловларида хориждаги овоз бериш натижаларини тан олмаслигини ва ўз номзодлари Александр Стояноглони сайловнинг “ҳақиқий” ғолиби деб билишларини билдирган. Newsmaker нашрининг маълум қилишича, “ПСРМ” шундай баёнот билан 4 ноябрь, душанба куни чиққан, деб ёзади “Европа правда”.
Социалистлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларни, “айниқса Приднестровье ҳудудида ва хорижий сайлов участкаларида ўтказилган сайловларни” эркин демократик сайловлар деб ҳисобламасликларини билдирган.
«Майя Санду «диаспоранинг президенти» бўлди, Социалистик партия хорижий сайлов участкаларида берилган овозларни тан олмайди», – дейилади партия баёнотида.
Социалистлар бошқа партиялар билан гаплашиб, «давлат идораларини сиёсатсизлаштириш ва сайлов кампанияларида тенг шароитларни таъминлаш бўйича қўшма стратегия» яратишларини айтган.
“Молдова аҳолиси 2024 йил 3 ноябрда бу ҳукуматни ўзгартириш истагини билдирган қарорни қабул қилди, бу эса Молдова аҳолиси келгусида – бўлажак парламент сайловларида қарор қабул қилишда давом этади”, — дейилади “ПСРМ” хабарида.
Эслатиб ўтамиз, барча овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра, Санду 55,33 фоиз овоз билан социалистларнинг номзоди Стояноглодан 10 фоизлик устунлик билан ғалаба қозонган. Хорижий сайлов участкаларида сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи Майя Сандуга овоз берган бўлса, мамлакат ичида у 2,4 фоизга ютқазган.
Шарҳлар