Молдованинг Россиядаги элчиси ТИВга чақирилди

Фото: OSCE Parliamentary Assembly

Молдованинг Россиядаги элчиси Лилиан Дарие Россия ТИВга чақирилди, дея хабар беради Россия ТИВ.

“Элчи Молдовада бўлиб ўтган президентлик сайловларида ЕХҲТ ДИИҲБ мониторинг миссияси таркибида россиялик қисқа муддатли кузатувчиларга нисбатан расмий Кишинёвнинг нодўстона камситувчи ҳаракатлари муносабати билан кескин норозилик билдирилгани ҳақида маълум қилинди”, — дейилади Россия ТИВ баёнотида. 

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, Молдова ҳукумати президентлик сайловларининг биринчи босқичи ва Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича конституциявий референдум олдидан “Россиядан беш нафар халқаро кузатувчини аккредитациядан асоссиз равишда рад этган”.

Департаментнинг билдиришича, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган иккинчи раунд олдидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссиясининг уч нафар россиялик аъзосига Кишинёв аэропортида мамлакатга кириш тақиқланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.