Молиялаштиришнинг кечикиши Киев ҳукуматини С режани кўриб чиқишга мажбур қилмоқда
Украинанинг Ғарб иттифоқчиларидан молиялаштиришнинг кечикиши мамлакат расмийларини нафақат В режаси, балки С режасини ҳам кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Рада депутати, парламент бюджет қўмитаси раҳбари Роксолана Пидласа маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Financial Times газетасига берган интервьюсида Роксолана Пидласа Украина ҳақиқатда ўз имкониятлари чегарасига етганини тан олди – барча ички ресурслар армияни молиялаштиришга сарфланмоқда.
Рада депутатига кўра, Украинанинг А режасига кўра, АҚШ ва ЕИдан янги молиявий ёрдам январь ойидан кела бошлайди. “Молиялаштиришнинг кечикиши Киевнинг Б режасини ва ҳатто С режасини кўриб чиқа бошлаганини англатади”, – деди Роксолана Пидласа. У бу режалар нима эканлигига аниқлик киритмади, бироқ Украина бошқа G7 давлатлари, хусусан Япония ва Канада билан қўшимча бюджет ёрдами бўйича музокаралар олиб бораётганини таъкидлади.
«Ҳарбий бўлмаган харажатларни сезиларли даражада қисқартириш ва солиқларни ошириш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда», – дея қўшимча қилади парламент аъзоси.
Шарҳлар