Моргенштерн 15 ёшли Крокус гардероб хизматчисига миллион рубл юборди

морген
Фото: РИАМО

Алишер Моргенштерн 22 март куни Крокус Сити Холлда содир этилган теракт пайтида 100 га яқин одамни қутқариб қолган 15 ёшли гардеробчи Исломга миллион рубл юборди. Бу ҳақда Телеграмдаги Baza хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йигит умумий ваҳима ичида очиқ авария чиқиш жойига ишора қилган. Исломнинг ўзи ўзини қаҳрамон деб ҳисобламайди, у кўрсатмаларга мувофиқ ҳаракат қилганини айтган. Эртаси куни омон қолганлар у билан боғланиб, раҳмат айтишган.

Россия мусулмонларининг руҳий раҳбари, муфтий шайх Равил Ғайнутдин ҳам Исломни мукофотлашга ваъда берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Крокусдаги теракт натижасида 133 киши ҳалок бўлган, яна 152 киши жароҳатланган.

Россияда 24-март миллий мотам куни деб эълон қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.