“Крокус”даги терактдан кейин қўлга олинган чеченистонлик Москвадаги полиция бўлимида вафот этган
22 март куни кечқурун, “Крокус Сити Холл”даги терактдан кейин қўлга олинган чеченистонлик Асхаб Успанов номаълум сабабларга кўра бир неча соатдан кейин вафот этган. Бу ҳақда “Агентство” нашри Успановнинг онасига таяниб хабар берган.
Унинг айтишича, Успанов рафиқасининг иш жойига кетаётганида, автобус бекатида қўлга олинган. Дастлаб у рафиқасига қўнғироқ қилган, аммо полиция бўлимига келмасликни, чунки унга қарши ҳеч нарса йўқлигини айтган. Кейинроқ яна қўнғироқ қилиб, рафиқасидан бўлимга келишни сўраган ва полициячиларга “қўполлик қилгани”ни айтган. Рафиқаси икки соатдан кейин бўлимга етиб борганида, унга “эри энди йўқлиги”ни айтишган.
Чеченистоннинг 1ADAT мухолифат Telegram-канали даъво қилишича, Успанов ушланганидан кейин қийноққа солинган, қовурғалари ва умуртқаси синган, бўғиш ва гематома излари бўлган.
Шарҳлар