Москва областидаги қўпорувчилик ҳаракати муносабати билан Бишкекда хавфсизлик чоралари кучайтирилади
Қирғизистон одамлар гавжум жойларда хавфсизлик чораларини кучайтиради. Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи савдо ва кўнгилочар марказлар эгалари билан шошилинч йиғилиш ўтказиш, шунингдек, одамлар гавжум жойларда хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.
У кузатув камераларини ўрнатишни буюрди, ходимларни ҳушёр бўлишга, шубҳали фуқаролар ва объектларга жавоб реакциясини кўрсатишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти “Крокус”даги теракт фонида Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказган эди.
Улашиш:
Шарҳлар