Москва Россияни қўллаб-қувватлагани учун Тбилиси мэрини мақтамоқда

Фото: Алексей Витвицкий / РИА Новости

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларини ижобий баҳолаган Тбилиси мэри Каха Каладзенинг баёнотига ТАСС ва “РИА Новости” каби рус тарғибот воситалари жавоб берди.

Тарғиботчилар Грузия Абхазия ва Жанубий Осетия билан боғлиқ хатоларни тан олганини даъво қилмоқда. Улар маълумотни тарқатган сарлавҳалар:

▪️ “Каладзе Грузия Абхазия ва Жанубий Осетия билан боғлиқ хатоларга йўл қўйганини айтди”;

▪️ “Грузия Жанубий Осетия ва Абхазияга нисбатан хато қилганини тан олди”.

Яқинда Россия ташқи ишлар вазири Лавров Грузия ва унинг “қўшнилари” ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш зарурлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, томонлар манфаатдор бўлса, Москва ярашувга ёрдам беришга тайёр.

«Ҳукуматимиз буни ижобий баҳолайди», – дея изоҳ беради Каладзе Лавровнинг баёнотига.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.