Москва суди XЖС раисининг ўринбосарини сиртдан ҳибсга олди
Москванинг Басманний район суди Гаагадаги Халқаро жиноий суди (XЖС) раиси ўринбосари Рейн Алапини-Гансуни сиртдан ҳибсга олди. Бу ҳақда “Медиазона” хабар беради.
Алапини-Гансуга нисбатан ноқонуний ҳибсга олинганлиги учун жиноий иш очилди (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 301-моддаси 2-қисми). Адвокат Бенинда туғилган. Фаолияти давомида у бутун Африка бўйлаб таъқибга учраган аёллар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини ҳимоя қилган.
2018 йилда Алапини-Гансу тўққиз йиллик муддатга XЖС судьяси этиб сайланади. 2022 йилда Алапини-Гансу таркибида бўлган XЖС ҳайъати 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги уруш бўйича тергов доирасида ўзини Жанубий Осетия деб эълон қилган республиканинг уч собиқ амалдорни ҳибсга олиш учун ордер берганди.
Шарҳлар