Кучли ёмғир туфайли Москва сув тошқини остида қолди (видео)
6 июнь кун Москвада кучли жала ёғди, деб ёзади “РБК”. Баъзи ҳудудларда бир неча соат ичида ойлик ёғингарчилик меъёрининг 40 фоиздан ортиғи ёғган. Натижада катта-катта кўлмаклар юзага келди.
The Moscow Times қайд этишича, пойтахтда ёғин миқдори бўйича 1991 йилги суткалик рекорд янгиланган — бир кеча-кундузда 59 мм ёғингарчилик кузатилган. Шаҳарда ўтиб бўлмайдиган кўлмаклар ҳосил бўлиб, одамлар ва машиналар кўчаларда қолиб кетган.
Улашиш:
Шарҳлар