Москва ва Санкт-Петербургда мигрантларга қарши рейдлар ўтказилди
Москва ва Санкт-Петербургда хавфсизлик кучлари муҳожирларга қарши рейдлар ўтказди. Тахминларга кўра, энг йирик рейд Санкт-Петербургда бўлиб ўтган ва у ерда камида 50 нафар муҳожир ҳибсга олинган.
Sota нагрининг ёзишича, Москвада хавфсизлик кучлари муҳожирларни «маълумотлар базасида ҳуқуқбузарликларни қидириш» баҳонасида ҳибсга олди. Москвада Санта Клаус либосини кийган тожикистонлик қўлга олинди, деб ёзади телеграм-канал.
Бумага нашрининг сўзларига кўра, уларни автобусларда олиб кетишган, қўлга олинганлар орасида болалар ҳам бўлган. Санкт-Петербургда ҳибсга олишлар нима сабабдан содир бўлгани номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар