Москва Жанубий Осетия ва Абхазиянинг мустақиллигини тан олишдан воз кечмаяпти

Фото: Jam News

Давлат Думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Константин Затулин Россия ва Грузия ўртасида дипломатик муносабатларнинг тикланиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги хабарларга изоҳ берди.

«Бу ҳақиқат бўлиши мумкин ёки бу фақат тахмин бўлиши мумкин. Ўйлайманки, муносабатларни тиклаш икки давлат манфаатларига мос келади”, — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, бу Грузия авваллари муносабатларни қайта тиклашга тўсқинлик қилган нарса – Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлар сифатида тан олишини ҳал қилишига боғлиқ.

“Грузияда Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини қўллаб-қувватлаган ёки бу ҳудудларга ташриф буюрган шахсларга “ов” давом этмоқда. Кўплаб россияликлар, жумладан, нафақат сиёсатчилар, балки Абхазияга тобора кўпроқ ташриф буюраётган оддий фуқаролар ҳам жабр кўрди”, — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия мухолифатининг “Мтавари” телеканали ишончли манбага таяниб, “Грузия орзуси” партияси Россия билан дипломатик муносабатларни тиклаш йўлига ўтаётгани ва Грузиянинг Москвадаги элчихонаси ходимлари ишга олиш бошлангани ҳақида хабар берган эди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу хабарларни дезинформация деб атади.

2008 йилда Москва Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат сифатида тан олганидан кейин Грузия Россия билан дипломатик алоқаларини узган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.