Москвада мобилизция қилинган фуқароларнинг хотинлари уюштирган акцияда яна журналистлар ушланди

Фото: Sota Vision

Москвада “Путь домой” (“Уйга йўл”) ҳаракатига аъзо сафарбар этилганларнинг яқинлари “Номаълум аскар” қабрига гул қўйди ва Россия президентлигига номзод Владислав Даванковнинг штабига ташриф буюриб, у билан учрашувни сўрашди.

Намойиш пайтида полиция икки журналистни ушлаган, кейинроқ улар қўйиб юборилган. Намойишчиларни фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар камералар билан таъқиб қилган, бироқ полиция уларга нисбатан чоралар кўрмаган.

Екатеринбургда ҳам худди шундай митингда полиция камида беш кишини ушлаган ва улар устидан “оммавий тадбир ўтказиш қоидаларини бузганлик” учун баённома тузган.

Бир ҳафта олдин журналистлар Москвадаги худди шундай митингда аллақачон ушланган эди, бироқ бир мунча вақт ўтгач, улар қўйиб юборилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.