Москвада номаълум шахс одамларга қарата қуролда ўқ узган, вафот этганлар бор
Москва ғарбида зўравонлик билан ўлим белгилари бўлган эркакнинг жасади топилди, деб хабар қилган пойтахт прокуратураси.
Қайд этилишича, Фили-Давйдково ҳудудида номаълум ниқобли шахс 1989 йилда туғилган эркакни отиб ташлаган, шундан сўнг у ҳовлиларга кириб ғойиб бўлган. Алексей Свиридовга суиқасд Рублевское шоссеси орқали ўтувчи йўл ўтказгич қурилиши яқинида содир бўлган.
У камида тўртта ўқ узган. Улар эркакнинг бошига икки марта ва танасига бир марта теккан. У охирги зарбасини ўтказиб юборган.
Ходиса 1989 йилда туғилган Алексей Свиридовнинг буюртма асосида ўлдирилиши бўлиши мумкин, дейилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105 моддаси 1 қисми (қотиллик) ҳамда 222 моддаси (ўқотар қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сақлаш ва олиб юриш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шарҳлар