Москвада суд Юлия Навальнаяни сиртдан ҳибсга олди

Суд в Москве заочно арестовал Юлию Навальную
Фото: вики

Москванинг Басманний суди тергов талабига биноан сиёсатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальнаяни ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Москва судлари матбуот хизмати хабар беради. Навальная экстремистик жамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми), дейилади хабарда. У ҳозир хорижда.

“Юлия Борисовна дастлабки тергов органларидан яширинган ва шунинг учун қидирувга берилган”, – дейилади суд матбуот хизматининг хабарида.

Ўтган ҳафта Юлия Навальная Гарри Каспаров ўрнига Инсон ҳуқуқлари жамғармаси раҳбари бўлди. Кейин Навальная HRF билан ҳамкорлик унга ва бутун ФБК жамоасига (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тан олинган ва тақиқланган) “Алексейнинг ишини давом эттиришга” ёрдам беришини айтди.

Time журналига берган интервьюсида Юлия Навальная “одамларга умид бериш” учун эрининг ишини давом эттиришга ваъда берганди: “Мен Кремль ва унинг амалдорлари: агар улар Алексейни ўлдирган бўлса, мен унинг ўрнига туришимни тушунишларини хоҳлайман”.

Юлия Навальная Басманний судининг уни сиртдан ҳибсга олиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди:

“Одатий процедура бўлмайдими? Хорижий агент, кейин жиноий иш очилади, сўнгра ҳибс? ”

Янгилик тўлдирилмоқда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.