Москвада Украина хавфсизлик хизматининг собиқ ходими Василий Прозоровнинг автомобили портлади
Автомобиль ҳайдовчиси оёғидан жароҳатланган. Портлаб кетган Toyota Land Cruiser Prado автомобилининг эгаси Украина хавфсизлик хизмати (УХХ)нинг собиқ ходими Василий Прозоров бўлиб чиқди, дея хабар беради «112» Телеграм-канали. Ушбу маълумот расмий тасдиқланмаган.
Прозоров бир неча йил олдин Россияга кетган. Унинг сўзларига кўра, 2014 йилдан бери у Россия разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилиб, уларга Украина шарқида “АТО”нинг ривожланиши ҳақидаги маълумотларни бериб келган.
УХХ собиқ ходими машинанинг ўт олдириш калитини айлантирганидан кейин портлаб кетган. Версиялардан бирига кўра, машинада портловчи қурилма ишга тушган.
Россия Тергов қўмитаси одам ўлдиришга уриниш бўйича жиноий иш қўзғатди.
Шарҳлар