Москвадаги Крокус Сити Холл биносида ёнғин келиб чиқиши ортидан 12 киши ҳалок бўлди

Кадр из видео

Baza телеграм каналига кўра, Крокус Сити Холлда 12 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳатланган.

Камуфляж кийган уч киши Крокусда ўт очган, деб хабар бермоқда “РИА Новости”. Baza томонидан эълон қилинган видеога кўра, суратга олиш жараёни айнан аудиторияда бўлган.

Бугун Крокус Сити Холлда «Пикник» гуруҳининг концерти бўлиб ўтаётганди.

Крокус Сити Холл – Красногорскдаги Москва агломерациясидаги энг йирик концерт майдонларидан бири. Залнинг максимал сиғими – 9,5 минг киши.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.