Москвадаги Wildberries офиси ёнидаги отишма қурбонларининг сони ошди
Wildberries хавфсизлик хизматининг иккинчи ходими Москва бозоридаги офис яқинида содир бўлган отишма натижасида олган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости компаниядаги манбага таяниб хабар беради.
Шу тариқа, қуролли можаро қурбонлари сони иккига ошди. Ўлган биринчи одам ҳам офис қўриқчиси эди.
Wildberries асосчиси Татьяна Бакальчукнинг айтишича, уч киши жароҳатланган. Улар орасида ММА жангчилари Абубакар Местоев, Умар Чичаев ва Рашид Кодзев ҳам бор.
Wildberries бош офиси яқинидаги можародан кейин 30 га яқин одам полиция бўлимига олиб кетилган. Воқеа юзасидан қотиллик, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаётига ҳужум қилиш ва қурол-яроғ савдоси бўйича жиноят иши очилган.
Улашиш:
Шарҳлар