Москванинг Басманний суди “Крокус Сити Холл”даги теракт иши бўйича айбдорларни ҳибсда сақлаш муддатини уч ойга узайтирди

Представители таджикского народа возложили цветы у "Крокуса"
Источник: rg.ru

Москванинг Басманний суди Доғистондан олиб келинган “Крокус Сити Холл”даги теракт жиноий иши бўйича уч нафар айбланувчини ҳибсда сақлаш муддатини уч ойга узайтирди, деб ёзади “РИА Новости”. Зубайдулло Исмоилов, Умеджон Солиев ва Хусайн Ҳамидов 2025 йил 1 мартгача ҳибсда қолади. Суд мажлиси ёпиқ эшиклар ортида ўтди.

Ўтган ҳафта худди шу суд терактни содир этишда гумон қилинаётган шахслар ва иш бўйича яна 10 нафар айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини узайтирди.

Бу ишда бир нечта айбланувчи бор – тўрт нафар ҳужумчи, уч нафари уларга машина сотган, квартирани ижарага берган, уларга пул ўтказиб жиноятчиларни молиялашда гумон қилинган шахс, шунингдек, яна икки киши.

Бундан ташқари, теракт ишида янги айбланувчилар пайдо бўлди, уларнинг орасида Ингушетия фуқаролари ҳам бор. Улар қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосида айбланмоқда. ОАВнинг ёзишича, айбланувчилар терактда иштирок этишларини рад этишган, бироқ қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний савдосига алоқадорлигини тан олган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.