Эрон президентининг вафоти муносабати билан 8 та мамлакатда мотам эълон қилинди
Дунёнинг камида саккизта мамлакатида, шу жумладан Эронда ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган делегация вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлиши муносабати билан мотам эълон қилинди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.
Булар Ҳиндистон, Ироқ, Ливан, Покистон, Сурия, Тожикистон ва Туркия давлатларидир. Мамлакатларнинг кўпчилигида бир кунлик мотам эълон қилинган бўлса, Сурия ва Ливанда у уч кун, Тожикистонда эса икки кун давом этади. Ислом республикасининг ўзида эса мотам тадбирлари беш кун бўлади.
Эрон президенти Иброҳим Раисий, ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ва бошқа расмий шахсларни олиб кетаётган вертолёт 19 май куни мамлакат шимоли-ғарбида ҳалокатга учради. 20 май куни эрталаб Эрон вице-президенти Муҳсин Мансурий президент ва унинг делегацияси вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Делегация Озарбайжонга ташрифдан кейин қайтиб келаётган эди, у ерда Раисий ва унинг озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев “Гиз Галаси” гидротугунининг очилиши ва Аракс дарёсида “Худаферин” гидротугуни ишга тиширилиши маросимида қатнашган эди.
Шарҳлар