Болтиқ мамлакатлари Россия билан чегарада мудофаа чизиғи қуришга чақирмоқда
Польша, Литва, Латвия ва Эстония Евроиттифоқни Россия ва Беларусь чегарасида мудофаа чизиғини қуришга чақирди, деб ёзади DW.
“Евроиттифоқнинг Россия ва Беларусь билан ташқи чегараси бўйлаб мудофаа инфратузилмаси тизимининг барпо этилиши Евроиттифоқни ҳарбий ва гибрид таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича ўткир заруратга жавоб бўлади”, — дейилади тўртта мамлакат раҳбарлари хатида. У Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга йўналтирилган.
Россия ва Беларус томонидан гибрид таҳдидлар қаторида мактуб муаллифлари дезинформация, киберҳужумлар, иқтисодий босим ва учинчи мамлакатлардан муҳожирларни чегараларни кесиб ўтишга гиж-гижлаш ҳаракатларини келтириб ўтди.
Баъзи дипломатлар Евроиттифоқнинг Россия ва Беларусь билан 700 километрли чегараси бўйлаб бундай мудофаа чизиғи қурилишини тахминан 2,5 миллиард еврога баҳолади.
Шарҳлар