Россия ва АҚШ мудофаа вазирлари телефон орқали суҳбатлашди
Россия ва АҚШ мудофаа вазирлари Андрей Белоусов ва Ллойд Остин телефон суҳбатини ўтказди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу ҳақда Америка ҳарбий идораси вакили ўринбосари Сабрина Сингх брифингда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, суҳбат Россия томони ташаббуси билан амалга ошган.
Мулоқот чоғида Ллойд Остин Россия ва АҚШ ўртасида алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаган. Суҳбат борасидаги бошқа тафсилотларни у келтириб ўтмади. Россия Мудофаа вазирлиги Белоусов ва Остин ўртасидаги мулоқот ҳақида хабар бергани йўқ.
Сўнгги марта вазирлар 25 июнь куни телефон орқали суҳбатлашган, ўшанда мулоқот Америка томони ташаббуси билан бўлиб ўтган эди. Россия Мудофаа вазирлиги томонлар Украинадаги низони муҳокама қилганини билдирганди.
Шарҳлар