КХДР Украинанинг Россия босиб олган ҳудудларига муҳандислик қўшинларини юборади
Шимолий Корея Украинанинг Донецк вилоятида босиб олинган туманларга муҳандислик ва қурилиш қўшинларини юборади. Бу ҳақда Америка Урушни тадқиқ қилиш институти (Institute for the study of War, ISW)га таяниб, DW хабар бермоқда. Аввалроқ Пхеньяннинг бундай режалари ҳақида Жанубий Кореянинг TV Chosun телекомпанияси жанубий кореялик аноним мансабдорга таяниб маълум қилган эди.
ISW ва TV Chosun маълумотларига кўра, КХДР ҳарбий хизматчилари июлда Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудларига жўнаб кетади ва Донецк инфратузилмасини тиклашда ёрдам беради. Шимолий Корея армиясида ўнта муҳандислик бригадалари борлиги айтилмоқда. TV Chosun ҳисоб-китобларига кўра, агар Пхеньян босиб олинган ҳудудларга уч-тўртта бригада юборса, Россиядан йилига 115 миллион долларгача олиши мумкин.
АҚШ Мудофаа вазирлиги КХДРнинг режалари юзасидан изоҳ бериб, Вашингтон воқеалар ривожини кузатиб боришини эълон қилди.
Шарҳлар