Россияга муҳожирлар оқими сўнгги ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичга тушди
2023 йилда Россияга муҳожирлар оқими сўнгги ўн йил ичидаги энг паст кўрсаткичга тушди, деб ёзади DW. Россия статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатга чет элдан 560 минг киши келган, бу 2022 йилдаги 730 минг кўрсаткичдан 23 фоизга кам демакдир.
Хорижликларнинг энг катта қисми (31%) тожикистонликлардир, сон бўйича иккинчи ўринни эса қирғизистонликлар (10%) эгаллаган. Украина, Арманистон ва Қозоғистон ҳисобига муҳожирларнинг 9 фоизи, Ўзбекистонга эса 4 фоизи тўғри келган. Муҳожирлар, шунингдек, Беларусь, Хитой, Туркманистон, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан ҳам келган.
2023 йилда Россияга келганларнинг ярмидан кўпи (55%) эркаклар, 45 фоизи эса аёллардир. Уларнинг 76 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшда бўлиб, аксариятини 20 дан 24 ёшгача бўлганлар ташкил қилади.
Шарҳлар