Мурманск области осмонида учта украин дрони уриб туширилди
Мурманск областида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари учта дрон ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Бу ҳақда область губернатори Андрей Чибис ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
“Мурманск областида учта дроннинг ҳаммаси уриб туширилди”, – деб ёзади у.
Аввалроқ, Москва вақти билан соат тахминан 11:20 да у дрон ҳужумини қайтариш бўйича ҳаво ҳужумидан мудофаа фаолияти ҳақида маълум қилган ва минтақа аҳолисини ўрнатилган чекловларга тушуниш билан муносабатда бўлишга чақирган эди. Ҳодиса муносабати билан Мурманск ва Апатитов аэропортлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган. Москва вақти билан соат 15:40 га келиб ҳали ҳам чекловлар олиб ташланмаганди.
Ҳарбий мухбирларга кўра, ҳужумда А-22 “Учувчи тулки” самолёти типидаги дронлардан фойдаланилган. Бироқ куч ишлатар идоралари томонидан бу маълумотнинг расмий тасдиғи ҳозирча йўқ.
Шарҳлар