КХДР баллистик ракета учирди, парвоз муваффақиятсиз якунланди
КХДР Япон денгизига қарата баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда “Рёнхап” Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб. Агентликка ҳарбий манбаси маълум қилишича, Шимолий Корея муваффақиятсиз парвозни амалга оширган деб тахмин қилинмоқда.
Ракета маҳаллий вақт билан 5:30 да (Тошкент вақти билан 1:30 да) Пхеньян ҳудудидан Япон денгизига қарата учирилган. Жанубий Корея ва АҚШ айни пайтда таҳлиллар олиб бормоқда. Баллистик ракета тахминан 250 км масофага учган, бироқ синов парвози “муваффақиятсизлик билан тугаганга ўхшайди”, деди агентлик манбаси.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Шимолий Корея ҳарбий разведкачи сунъий йўлдош ортилган янги турдаги элтувчи ракета учирганини маълум қилган эди. Ракета ҳавода портлаган. Уч кундан сўнг КХДР Япон денгизига қарата ўнта кичик масофали баллистик ракета учирган эди.
Шарҳлар