Мьянмада тошқин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 113 нафарга етди
Мьянмада “Яги” тўфони оқибатида юзага келган сув тошқинида 113 киши ҳалок бўлди, деб хабар беради “Коммерсантъ”. Бир нечта аҳоли пунктидан 320 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.
“Бутун мамлакат бўйлаб 113 киши ҳалок бўлди, 64 киши бедарак йўқолди ва 14 киши жабрланди”, — дея маълум қилди республика давлат маъмурий кенгаши вакили Зо Мин Тун. Эвакуация қилинган аҳоли вақтинчалик яшаш лагерларига жойлаштирилган.
Мьянмага ёғилган тўфон туфайли, бир нечта йўл ва кўприклар вайрон бўлди, телефон алоқаси ва интернетда узилишлар кузатилмоқда. Ситуан ва Баго дарёларидаги сув сатҳи меъёрдан ошиб кетди.
“Яги” супертўфони Жануби-Шарқий Осиёга 1 сентябрь куни ёпирилди. Унинг оқибатида Филиппин, Хитой ва Гонконгда ҳам одамлар ҳалок бўлди.
Шарҳлар