Надеждин ўзининг рўйхатга олинишининг рад этилиши бўйича РФ Олий судига мурожааат қилмоқчи
Сиёсатчи ўзининг Телеграмдаги каналида учта даъво аризаси бераётганини ёзди. Улардан иккитаси 12 февралда – қайд қилиш шаклига эътироз билдириш ва йиғувчиларнинг нотариал рўйхатининг шаклига эътироз билдириш тўғрисида берилади. Асосий учинчи даъво эса кейинроқ, 16 февралгача таақдим этилади.
Надеждиннинг таъкидлашича, “кўп имзолар паспортдаги манзил ва Ички ишлар вазирлиги маълумотномаси ўртасидаги жиддий бўлмаган номувофиқлик туфайли рад этилган”. Асосий даъвони тайёрлаш учун Надеждин жамоаси уни қўллаб-қувватлаган минглаб россияликлар билан боғланиш ниятида.
Улашиш:
Шарҳлар