Зеленский КХДР Россияга нафақат қурол, балки ҳарбийларини ҳам юбораётганини маълум қилди
Россия Шимолий Корея билан алоқаларини кенгайтирмоқда, шу жумладан, КХДРдан Россия ҳарбий кучларини қўллаб-қувватлаш учун мутахассислар юборилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди.
“Россия ва Шимолий Корея каби режимлар ўртасидаги иттифоқчилик кучаяётганини кўряпмиз. Бу энди шунчаки қурол юбориш эмас, балки Россия қўшинлари сафига Шимолий Кореядан одамларнинг юборилишидир”, — деди президент.
Зеленский таъкидлашича, бундай вазиятда Украинанинг халқаро шериклар билан алоқалари янада ривожлантиришни талаб қилади, фронт эса кучайтирилган кўмакка эҳтиёжманд.
“Биз қўшинларимиз учун узоқ масофали тизимлар ва янада қатъийроқ етказмалар ҳақида гапирганимизда, гап фақат ҳарбий техника ҳақида бормайди. Бу агрессорга босимни кучайтириш масаласи бўлиб, токи Россия унга дош бера олмасин”, — дея қўшиб қўйди Зеленский.
Шарҳлар