Наришкин: Ғарб махсус хизматлари Марказий Осиёни беқарорлаштириш мақсадида террорчилар билан ишламоқда

Фото: ТАСС/Гавриил Григоров

АҚШ ва Буюк Британия разведка хизматлари Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилмоқда, дейди журналистларга Россия Ташқи разведка хизматининг директори Сергей Наришкин.

“Бир неча йил аввал америкаликларнинг Афғонистондан шармандали равишда қочиб кетганига қарамай, Британия ва Америка разведка хизматлари нафақат Афғонистонда, балки Марказий Осиёнинг чегарадош давлатларида ва умуман Евроосиёда  вазиятни беқарорлаштириш мақсадида яширин террорчи гуруҳлар билан ҳамкорлик қилишдан ҳалигача бош тортмаяпти”, – дейди у.

Наришкиннинг таъкидлашича, “Ал-Қоида ва ИШИД (Исломий давлат, ИШИД террорчилик гуруҳининг эскирган номи) каби жирканч террорчилик тузилмалари АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматлари томонидан яратилган”.

“Ҳозирга қадар бу махсус хизматлар мана шундай террорчилик ташкилотларидан фойдаланмоқда”, — дейди у. – «Сурия энг ёрқин, аммо ягона мисол эмас, Афғонистон бу борада энг кўп зарар кўрган давлат ҳисобланади».

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.