НАТО Байденнинг ёши ва соғлиғи ҳамда унинг президентликка қайта сайланиш имконияти ҳақида шубҳаларни кучайтирди – Politico
Нашр алянсга алоқадор 20 та манба билан гаплашган. Нашр суҳбатдошлари Доналд Трампнинг қайтишидан қўрқиб, умуман олганда Байденнинг қайта сайланишини қўллаб-қувватладилар, бироқ улар АҚШнинг амалдаги президентининг мунозарадаги чиқишига “ташвиш ва қўрқув билан” муносабат билдиришди. Энди Байден иттифоқчиларини нафақат жангга тайёр эканлигига, балки унда қолиш учун сиёсий инқирозни енгиб ўтишига ишонтириши керак, деб ёзади Politico.
“Президентнинг қариганини кўриш учун даҳо керак эмас. Биз унинг ғалаба қозонган тақдирда ҳам яна тўрт йил чидашига ишончимиз комил эмас”, — деди нашрга НАТОнинг Европа давлатларидан бири расмийси.
Дипломатлар фикрича, ташвиш Байденнинг аҳволи эмас, балки унинг қайта сайланиш имкониятидир. «Ўйлайманки, унга ўз кампаниясини давом эттириш ва унда қолиш жуда қийин бўлади», – деди Европа Иттифоқининг юқори мартабали дипломатларидан бири. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Демократик партияси “барча вариантларни кўриб чиқади”.
АҚШ иттифоқчилари, хусусан, Европа давлатларининг хавфсизлигидан хавотирда, айниқса Трампнинг эҳтимолий ғалабаси муносабати билан, иттифоқни етарли даражада молияламаган давлатлар ўз-ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлишини айтган. «Биз ўз мудофаамиз ҳақида кўпроқ суҳбатлашяпмиз, чунки Трамп қайтиб келаётганга ўхшайди», – деди НАТО расмийси Байден-Трамп баҳсидан сўнг.
Шарҳлар