Нидерландия бош вазири НАТОнинг янги бош котибига айланади
НАТОга кирувчи 32 та мамлакатнинг барчаси Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг НАТО бош котиби лавозимига илгари сурилган номзодини қўллаб-қувватлади, деб ёзади Медуза.
Рюттега овоз бериши керак бўлган сўнгги мамлакатлар Словакия ва Венгрия бўлиб қолаётган эди. Улар 18 июнь куни унинг номзодини маъқуллади. Венгрия бош вазири Виктор Орбан бир неча ойлардан буён Рюттенинг номзодини қўллаб-қувватлашга рози бўлмаётган эди. Охир-оқибат Нидерландия бош вазири Будапешт НАТОнинг Украинага кўмак бериш бўйича фаолиятида қатнашишдан бош тортиши мумкин бўлишини ваъда қилди. Орбаннинг ўзи кейинроқ НАТОнинг ҳозирги бош котиби Йенс Столтенберг билан тузилган ушбу битимни тасдиқлади ва Рютте “бу ишни давом эттириши”га умид билдириб қолди.
НАТО Словакияга у ўз имкониятларини оширгунига қадар, ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишда ёрдам ваъда қилганидан кейин у Рюттени қўллаб-қувватлашга рози бўлди.
Альянс бош котиблигига Рюттедан ташқари ягона даъвогар Руминия президенти Клаус Йоханнис эди. 20 июнь куни у ўз номзодини қайтариб олишини эълон қилди.
НАТО бош котиби лавозимида Рютте Йенс Столтенберг ўрнини эгаллайди, у 1 октябрь куни ўз мансабини тарк этади.
Шарҳлар