НАТО бош котиби альянснинг ядровий машқлари бошланадиган санани эълон қилди
14 октябрь куни НАТО ўзининг ҳар йиллик ядровий мудофаа машғулотларини бошлайди. Жорий йилда манёврлар Буюк Британия, Бельгия ва Нидерландия ҳаво кенгликларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Марк Рютте маълум қилди.
“Беқарор дунёда душманлар НАТО ҳар қандай таҳдидга жавоб беришга тайёр ва қодир эканлигини билишлари учун мудофаа кучимизни синаб кўришимиз ва мустаҳкамлашимиз жуда муҳим”, – дея тушунтиради Рютте.
НАТОнинг таъкидлашича, «Steadfast Noon» машқлари Россиянинг Украинага қарши тажовузкор урушига реакция эмас, дея аниқлик киритади dpa.
НАТОнинг ядровий қуролдан ҳамкорликда фойдаланиш дастури АҚШнинг Европада жойлашган ядро қуролидан фавқулодда вазиятларда ҳамкор самолётлар томонидан фойдаланиши мумкинлигини назарда тутади. Расмий тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у Италия шимолида, Туркия, Бельгия, Голландия ва Германияда сақланади.
Шарҳлар