НАТО Бош котиби Путиннинг Украина билан урушни тўхтатиш шартларига муносабат билдирди

Фото: REUTERS/Thomas Peter

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг НАТОга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишидан сўнг ўтказган матбуот анжуманида Путиннинг Украина қўшинларини босиб олинган Украина областларидан олиб чиқиб кетилишини ўз ичига олган таклифларини танқид қилди. Шунингдек, Путиннинг сўзларига кўра, Украина НАТОга аъзо бўлишдан бош тортишини расман эълон қилиши керак.

“Украина ҳудудидан қўшинларини Украина эмас, балки  Россия босиб олинган Украина ҳудудларидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак. ”, — деди Столтенберг.

Унинг фикрича, Путин томонидан айтилган шартлар Россия Украинанинг янада кўпроқ ҳудудини назорат қилишни хоҳлаётганини кўрсатади.

“Бу таклиф хоҳиш-иродадан далолат бермайди. Бу таклиф аслида Россия ўзининг ҳарбий мақсадларига эришмоқчи эканини, украиналиклар Россия ҳозиргача эгаллаб олган ердан сезиларли даражада кўпроқ ердан воз кечишини кутаётганини англатади”, — деди альянс бош котиби.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.