НАТО даги АҚШ элчиси: Хитой ўзига керакли тарафни танлади, энди у Россиянинг урушида бетараф қолишга даъвогар эмас

Фото: Reuters

АҚШнинг НАТОдаги элчиси Жулианна Смитнинг таъкидлашича, Хитой Россияга дронлар технологияси ёки порох компонентлари каби товарларни сотиш орқали Украинада ҳарбий мақсадларга эришишда ёрдам беришда давом этмоқда ва шунинг учун тўлиқ бетарафликка даъво қила олмайди. Бу ҳақда дипломат Politico нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“ХХР бу ишда тўлиқ бетарафликни даъво қила олмайди, у аслида ўзига керакли томонни танлади. Ўйлайманки, Пекин бу уруш ҳақида гапирганида ўзини нейтрал томон сифатида кўрсатишга ҳаракат қилса, биз бунга ишонмаймиз”, — деди Смит.

Элчи, шунингдек, Қўшма Штатлар Россия Федерациясига Хитой «борган сари кўпроқ моддий ёрдам кўрсатаётганини» таъкидлади ва бу икки томонлама мақсадли товарлар Москвага Украинага қарши ўз мақсадларига эришишда ҳал қилувчи роль ўйнаганини таъкидлади.

«Агар улар ушбу таркибий қисмларнинг бир қисмини ёки моддий ёрдамни тақдим қилмаса эди, Россия бутунлай бошқача вазиятда бўлар эди ва баъзи бир тажовузкор ҳаракатларни қилишда муаммоларга дуч келарди», деди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, Хитой Россия Федерациясига «машиналар, микроэлектроника, дрон технологияси ва ёқилғи сифатида ишлатиладиган нитротселлюлоза» бермоқда. Смитнинг таъкидлашича, Пекин Москвага тўғридан-тўғри «ҳарбий ёрдам» кўрсатаётгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай далил йўқ, аммо улар ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик мақсадларида фойдаланилади.

“Кўп ҳолларда биз икки томонлама мақсадли компонентлар оқимини кўрамиз, улар моҳиятан Россия Федерациясига Украинада асоссиз тажовузкор уруш олиб бориш имконини беради”, — дея қўшимча қилади дипломат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.