НАТО мамлакатлари 2025 йилда Украинага 40 млрд евро ҳарбий ёрдам беришга келишиб олишди
НАТО давлатлари 2025 йилда Украинага 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам беришга келишиб олишди, дея хабар беради Report «ТАСС»га таяниб. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.
Ғарбий европалик дипломатнинг агентликка айтишича, альянсга аъзо давлатлар раҳбарлари бу мажбуриятни келаси ҳафта Вашингтондаги саммитда имзолайди.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг аъзо давлатлардан Украинага ҳарбий ёрдамни Россиянинг 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб киришидан кейинги йиллардаги даражада – йилига тахминан 40 миллиард евро миқдорида сақлашни сўраб мурожаат қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар