НАТО Ғарб қуроли билан Россияга зарбалар берилиши вазиятни кескинлаштиради деб ҳисобламайди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия ҳудудига Ғарб қуроли билан зарбалар берилиши Украина учун “ўз-ўзини мудофаа қилиш” ҳисобланишини айтди. Унинг фикрича, бу ихтилофни кучайтирмаган, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Ўз-ўзини мудофаа қилиш Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга ҳужумни ўз ичига олади, бу вазиятни кескинлаштириш (эскалация) ҳисобланмайди”, — деди Столтенберг НАТО мудофаа вазирлари учрашувига келгач.. Шу тариқа у Киев F-16 қирувчиларидан Россия бўйлаб зарбалар беришда фойдалана оладими-йўқми деган саволга жавоб берди.
НАТО бош котиби украиналик учувчиларни F-16 дан фойдаланишга ўргатиш муддатларини ошкор қилиб ўтирмади. У фақат альянс нафақат учувчиларни, балки персонални ҳам тайёрлашини ва бу “кўлами бўйича улкан тадбир” эканини таъкидлади.
Шарҳлар