НАТО Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда, Киевни қўллаб-қувватлаш режасини тузиб қўйди
НАТО вакиллари АҚШ президенти сайловида Дональд Трамп ғолиб бўлган тақдирда, Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлашни таъминлаш режасини ишлаб чиқди. Politico ўз манбаларига таяниб ёзишича, Трампнинг администрацияси Европага нисбатан скептицизм билан фарқ қилиши кутилмоқда.
НАТОнинг режаси учта асосий бандни ўз ичига олади. Биринчидан, блок Трамп ғалаба қозонган ҳолатда, эҳтимолий зиддиятлар хавфини камайтириш учун у ва унинг маслаҳатчилари билан алоқаларни яхшиламоқчи. Иккинчидан, альянс Европа мамлакатларида мудофаага харажатларни оширишни режалаштирмоқда. Учинчидан эса, НАТО Трампнинг администрацияси томонидан блокнинг ишларига аралашувдан ҳимояланиш учун янги “креатив дипломатик ва юридик чоралар”ни ишлаб чиқмоқчи.
Шу билан бирга, нашр манбалари қайд этишича, лойиҳа Трампнинг “ўз тантиқликлари таъсири остида” қолиши мумкин. НАТОнинг юқори мансабли вакиллари ҳам шундай фикрда экани айтилмоқда.
Трамп агар ҳокимият тепасида қолганида Украина ҳудудидаги низони 24 соат ичида тўхтата олган бўлишини айтганди. Bloomberg агентлиги хабар қилганидек, Трамп шу йилги сайловда ғолиб бўлса, Киевни Москва билан музокараларга мажбурлайди. АҚШдаги президент сайловлари 5 ноябрда бўлиб ўтади.
Шарҳлар