НАТО Россия билан уруш бўладиган ҳолатга АҚШ қўшинларини Европага ташлаш режасини яратмоқда – The Telegraph

Десантный вертолетоносец ВМС Франции «Мистраль» высадил французские войска из 9-й пехотной бригады морской пехоты и 6-й легкой бронетанковой бригады в рамках празднования 80-летия высадки в Нормандии. Фото: Artur Widak

НАТО Россия билан қуруқликда йирик уруш бўлган тақдирда Альянснинг шарқий қанотига Америка қўшинлари ва қуролларини юбориш учун кўплаб «қуруқлик йўлаклари»ни ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри номи ошкор этилмаган расмийларга таяниб хабар беради.

Асосий йўлак Америка қўшинларининг Роттердам портига ташланиши ва кейинчалик аскарларни Голландия ва Германия ҳудуди орқали темир йўл билан Польшага олиб ўтишни назарда тутади, деб ёзади журналистлар. Душман кучлари томонидан қуруқликдаги алоқа линиялари бузилмаслиги учун бошқа портларга йўналишларни кенгайтириш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўз Италия, Греция ва Туркия портлари ҳақида бормоқда.

Материалда айтилишича, Италия портларидан Америка қўшинлари қуруқлик орқали Словения, Хорватия орқали Украина билан умумий чегарага эга бўлган Венгрияга етказилиши мумкин. Туркия ва Греция портларидан Болгария ва Руминия орқали кучларни ташиш бўйича ҳам шунга ўхшаш режалар мавжуд.

Бундан ташқари, қўшинларни Болқондаги портлар орқали, шунингдек, Норвегия, Швеция ва Финляндия орқали олиб ўтиш режалари ҳам ишлаб чиқилмоқда.

НАТО логистика бош бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Александр Солфранкнинг айтишича, Голландия, Германия ва Болтиқбўйи мамлакатларидаги портлар Россиянинг ракета ҳужумлари учун айниқса заиф ҳисобланади. Альянс ўзининг шарқий қанотини қоплаш учун зарур бўлган ҳаво мудофаасининг атиги 5 фоизига эга эканлиги ҳақидаги огоҳлантиришлардан сўнг, қўмондон ўзининг асосий логистика марказларини ҳимоя қилиш имкониятидан хавотирда.

“Россиянинг Украинадаги урушини баҳолар эканмиз, биз Россиянинг Украина логистика базаларига ҳужум қилганини пайқадик. Бу йирик логистика базаларига биринчи навбатда зиддиятли вазиятда ҳужум қилинади ва йўқ қилинади, деган хулосага келади. Ҳаво мудофаасига келсак, у ҳар доим етишмайди. Ҳаво мудофааси етарли бўлган вазиятни тасаввур қила олмайман”, – деди ҳарбий.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.