Вашингтонда НАТО саммитига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди
Вашингтонда НАТО саммитига қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди, у 9—11 июль кунлари ўтказилиши керак. Тадбир трансляциясини унинг ташкилотчилари — No to NATO (“НАТОга йўқ деймиз”) фаоллар бирлашмаси олиб борди. Акция иштирокчилари альянсни бутунлай тугатишга ва АҚШнинг бутун дунё бўйлаб мамлакатлардаги ҳарбий базаларини ёпишга чақирди.
Намойишчилар Капитолий яқинида жойлашган черковга йиғилди. Залга альянсга аъзоликдан воз кечишга даъват қилувчи, шунингдек, “НАТОга — йўқ, тинчликка — ҳа” иборалари туширилган плакатларни осиб чиқишди. Тадбирда аксилҳарбий ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар етакчилари нутқ сўзлади.
Аввалроқ Йенс Столтенберг маълум қилганидек, НАТОнинг июлдаги саммитида асосий мавзу Украина учун қурол-яроғ етказиб бериш ва ҳарбийларни тайёрлаш бўлади. Хусусан, Столтенберг Вашингтондаги саммитда Украина қуролли кучларига ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситаларини етказиш ҳақида қарор қабул қилинишини кутмоқда. Бош котиб сўзларига кўра, НАТО Киевни қўллаб-қувватлаш учун йилига 40 миллиард доллар ажратиши керак.
Шарҳлар