НАТО Украинага 40 млрд евролик ҳарбий ёрдамни тақдим этади

НАТО предоставит Украине военную помощь на 40 млрд евро

НАТОнинг Украинага қурол етказиб бериш ва Украина қуролли кучлари аскарларини тайёрлаш бундан буён Шимолий Атлантика альянсининг Германиядаги Висбаден шаҳрида жойлашган қароргоҳида мувофиқлаштирилади.

Вашингтондаги НАТО саммитида Украинага бир йил давомида 40 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилинди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянсига аъзо мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 10 июль, чоршанба куни эълон қилинган баёнотида айтилади.

Қайд этилишича, бу миқдорда 2024 йил 1 январдан ажратилган маблағлар ҳисобга олинади. Германия аллақачон Киевга жорий йилда 8 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.